
Саратов вилоятида меҳнат патенти учун ойлик тўлов миқдори 2026 йилга келиб 9,4 минг рублни (1,4 миллион сўм) ташкил этади. Бу ҳақда "Коммерсант" нашри хабар берди.
Ҳудудий меҳнат вазири ўринбосари Наталя Михайлова тушунтиришича, патент нархи минтақадаги ўртача иш ҳақи прогнозларига асосланиб белгиланган. 2026 йилга мўлжалланган режа бўйича барча касблар учун ягона коэффициент 2,8 қилиб белгилаш таклиф этилган.
Мазкур қарор депутатлар ўртасида баҳс-мунорага сабаб бўлди. Уларнинг фикрича, паст патент нархи иш берувчиларга фойда келтиради, аммо маҳаллий аҳоли манфаатларига зид келади.
Ҳукумат бунга жавобан аксарият Россия ҳудудларида бизнес манфаатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида патент нархи 10 минг рублгача белгиланганини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.