date

Франциядаги ёш мусулмонларнинг 87% ўзини диндор деб билади

Франциядаги ёш мусулмонларнинг 87% ўзини диндор деб билади
Халқаро маркетинг тадқиқотлари гуруҳи (IFOP) ҳисоботига кўра, Францияда 15-25 ёшдаги мусулмонларнинг 87 фоизи ўзини диндор деб ҳисоблайди. Ушбу тадқиқот 15 ёшдан катталар орасидан танланган 14,2 минг француз вакилидан иборат 1 минг кишилик намуна асосида ўтказилган.

Ҳисоботда айтилишича, 25 ёшгача бўлганлар орасида диний эътиқод кучлироқ бўлиб, у ерда бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил қилади. Бу ҳолат авлодлар ўртасидаги фарқларни кўрсатиб, секуляризация моделларини рад этади.

Тадқиқотда қатнашган мусулмонларнинг ҳар тўрттадан бири ўзини "жуда" ёки "ниҳоятда" диндор деб ҳисоблаган. Бошқа дин вакилларида эса бу кўрсаткич ўртача 12 фоизни ташкил этади.

Ҳисобот муаллифлари фикрига кўра, 2025 йилга келиб, мусулмонларнинг 38 фоизи "исломий" қарашларнинг бир қисмини ёки барчасини маъқуллаши кутилмоқда. Солиштириш учун, 1998 йилда бу кўрсаткич Францияда 19 фоизни ташкил қилган эди.

Ёшлар орасида эса ҳар учинчи мусулмон "Мусулмон биродарлар" ғояларини яқин деб билишини билдирган. IFOP таъкидлашича, бу кўрсаткич мазкур диний-сиёсий ҳаракатнинг фақат кекса авлодга хос деган фикрни рад этади.

Франциядаги исломий ҳаракатларнинг бир хил эмаслиги қайд этилган: мусулмонларнинг 33 фоизи камида битта исломий ҳаракатга хайрихоҳ, 24 фоизи "Мусулмон биродарлар"га, 9 фоизи салафизмга, 8 фоизи эса ваҳҳобизмга муносабат билдирган. IFOPнинг янгиликлар ва сиёсий таҳлил бўйича директори Франсуа Крауснинг таъкидлашича, ёш мусулмонлар Францияда катта авлодга қараганда кўпроқ қатъият ва радикализм намоён этмоқда.

"Бу динамика қайтариладими ёки йўқми, ҳали номаълум. Тадқиқот шуни кўрсатадики, бу босқичда қайта исломлашув жараёнини тўхтатиш учун ҳеч қандай омил мавжуд эмас", дейди эксперт.

Шу шароитда мусулмонларнинг Францияга интеграцияси ва республика қадриятларига риоя этиши яна бир долзарб муаммога айланмоқда. Бу эса хавфсизлик чораларидан ташқари ечимларни ҳам талаб қилади, дея хулоса қилади Краус.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Франциядаги ёш мусулмонларнинг 87% ўзини диндор деб билади