
Осиё фонд бозорларида 25 ноябр куни АҚШ Федерал Резерв тизимининг (ФРС) декабр ойида фоиз ставкасини пасайтириши кутилётгани сабабли ижобий ўсиш кузатилди, деб хабар бермоқда Reuters. Бундан ташқари, инвесторлар глобал технология компаниялари акцияларига сармоя киритишни давом эттирмоқда, бу соҳадаги ҳаддан ташқари қизиб кетиш хавотирларига қарамасдан.
Натижада MSCI индекси 0,75 фоизга ўсди ва ўтган ҳафта 4 фоизга тушган кўрсаткични қисман тиклади. Nikkei индекси бироз ўсиб, 0,1 фоизга кўтарилди, Гонконгнинг Hang Seng индекси 0,6 фоизга ўсди, Хитойнинг CSI300 индекси эса 1,1 фоизга кўтарилди.
Шу билан бирга, Европа фьючерслари 0,2 фоизга пасайди, деб қайд этди Reuters. Чикаго товар биржаси (CME) томонидан тақдим этилган FedWatch маълумотларига кўра, АҚШда фоиз ставкасининг 25 базис пунктга пасайиши эҳтимоли 85,1 фоизни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич бир ҳафта аввал 42,4 фоиз эди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.