date

2025 йилда 438,3 минг нафар ўзбекистонлик кредит олишга ўзига тақиқ қўйди

2025 йилда 438,3 минг нафар ўзбекистонлик кредит олишга ўзига тақиқ қўйди

2025 йилда 438,3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик кредит расмийлаштиришга ўзига нисбатан тақиқни ёқди. Бу ҳақда КИАЧ бюроси статистик маълумотларида келтирилган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Таққослаш учун, ўтган йил 1 декабрь ҳолатига кўра мазкур хизматдан 284,7 минг нафар фуқаро фойдаланган.

КИАЧ маълумотига кўра, 1 январ ҳолатида хизмат энг кўп 26–35 ёшдагилар орасида оммалашган — 144,6 мингдан зиёд киши. 35–45 ёш тоифасида 106,6 минг нафар, 26 ёшгача бўлганлар орасида эса 94,7 минг нафар фуқаро ўзига тақиқ ўрнатган.

Энг кам фаоллик 56 ёшдан ошганлар гуруҳида қайд этилган — 39,5 минг киши.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзидан буён ўзбекистонликлар кредит расмийлаштиришни чеклаш бўйича ўзига тақиқни давлат хизматлари марказларида, ягона портал орқали ёки КИАЧ сайтида ёқиши мумкин. Мазкур сервис фирибгарларнинг шахс хабариcиз кредит расмийлаштиришига қарши ҳимоя чораси сифатида хизмат қилади.

Тақиқни бекор қилиш ёзма ёки электрон ариза асосида амалга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » 2025 йилда 438,3 минг нафар ўзбекистонлик кредит олишга ўзига тақиқ қўйди