date

Япония ва Марказий Осиё саммити декабрда ўтказилади

Япония ва Марказий Осиё саммити декабрда ўтказилади
Япония ҳукумати жорий йил декабр ўрталарида Марказий Осиё давлатлари билан илк саммитни ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Илгари ушбу тадбир 2024 йил ёзида Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Японияда кучли зилзила хавфи сабабли саммит бекор қилинган.

Ўша пайтда Япония бош вазири лавозимида Фумио Кисида ишлаган эди. Шу йилнинг ёзида Токиода Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги савдо йўлагига кўмак беришга тайёрлик билдирилгани маълум қилинган.

Шунингдек, Япониянинг минтақани углеродсизлаштиришда қизиқиши ва Марказий Осиё давлатларини қўллаб-қувватлаш учун инвесторларни жалб қилиш режалари ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди. Ҳозирги япон бош вазири Санаэ Такаичи саммит Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, иқтисодий хавфсизликни кучайтириш ва турли соҳаларда ҳамкорликка кўмаклашиш имкониятини тақдим этишига умид қилмоқда.

2025 йил ноябр ойининг бошларига келиб, Япония Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари рўйхатида 20-ўринни эгаллади. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 326,8 миллион долларни ташкил этди.

Бир йил аввал эса бу кўрсаткич 336,3 миллион доллар эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Япония ва Марказий Осиё саммити декабрда ўтказилади