Таиландда «ўлган» аёл тобутда тирилиб ҳаммани ҳаяжонга солди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Таиландда «ўлган» аёл тобутда тирилиб ҳаммани ҳаяжонга солди

Таиландда юз берган ғоят ноодатий воқеа мамлакат оммавий ахборот воситаларида шов-шувга айланди — кремацияга тайёрланган тобут ичида “ўлган” деб ҳисобланган 65 ёшли аёл тирик ҳолда топилди.

Маълумотларга кўра, Нонтҳабури провинциясидаги ибодатхона ходимлари тобутдан заиф тақиллаш овозини эшитиб, дарҳол уни очишган. Очиқ тобутда ётган аёлнинг кўзлари ярим очиқ бўлгани ва у қопқоқни тақиллатгани айтилади.

Аёлнинг акаси маълум қилишича, у икки йилдан бери оғир бемор бўлиб, бир неча кун аввал нафас олмаётгандек кўринган. Шу боис уни донорлик учун Бангкокдаги шифохонага олиб боришган, аммо расмий ўлим гувоҳномаси йўқлиги сабаб қабул қилинмаган.

Шундан сўнг тобут ибодатхонага олиб келинган, лекин бу ерда ҳам ҳужжатлар мавжуд эмаслиги учун кремация бажарилмаган. Ходимлар маросим тартибини тушунтириб турганида тобут яна тақиллаб, одамлар ҳушидан кетай деган.

Аёл шошилинч касалхонага етказилган ва шифокорлар унда оғир гипогликемия — қондаги қанд кескин тушиши бўлганини аниқлаган. Аслида унинг юрак ва нафас олиш фаолияти тўлиқ тўхтамаган экани тасдиқланган.

Ибодатхона маъмурияти аёлнинг тиббий харажатларини ўз зиммасига олгани айтилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?