
Theranos стартапининг асосчиси Элизабет Холмснинг қамоқ муддати бир йилга қисқарди, деб хабар беради Business Insider. Эндиликда у 2031 йилнинг декабрь ойи охирида озодликка чиқиши мумкин.
Бу тадбиркорнинг қамоқ муддати қисқартирилиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Бунгача, 2023 йилда ҳам унинг муддати қисқартирилган эди.
Холмс инвесторларни алдашда айбланиб қамоққа ҳукм қилинган. У асос солган Theranos компанияси бор-йўғи бир томчи қон ёрдамида юзлаб таҳлиллар ўтказиш имкониятини ваъда қилган эди.
Бироқ бу технология ишламайдиганлиги маълум бўлган. Шу билан бирга, қурилманинг АҚШ армияси учун рухсат олингани ҳақидаги баёнотлар ҳам ёлғон бўлиб чиққан.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.