2030 йилги Жаҳон чемпионати финали Испанияда ўтиши мумкин

2030 йил футбол бўйича Жаҳон чемпионати финали Испанияда ўтказилиши кутилмоқда. BBC хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси президенти Рафаэла Лусан маълум қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мусобақага Испания, Португалия ва Марокаш ҳамкорликда мезбонлик қилади. Турнирнинг дастлабки уч учрашуви эса мусобақа 100 йиллигига бағишлаб Уругвай, Аргентина ва Парагвайда бўлиб ўтади.
“Испания кўп йиллардан бери йирик турнирларни юқори савияда ташкил этишини исботлаб келмоқда. 2030 йилги Жаҳон чемпионатида етакчи рол айнан Испанияга тегишли бўлади ва финал ҳам шу ерда ўтказилади”, — деди Лусан. У ҳозирча қайси стадион танлангани ҳақида аниқлик киритмади.
Аввалроқ Марокаш вакиллари финални Касабланкадаги “Гранд Стад Ҳасан II” аренасида қабул қилиш истагини билдиргандӣ. Қурилиши 2028 йилда якунланиши режалаштирилган стадион 115 минг томошабинни сиғдира олиши айтилмоқда. FIFA эса ҳозирча ҳал қилувчи ўйин қаерда бўлиши бўйича изоҳ бермаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!