date

Матео Ковачич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Матео Ковачич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Матео Ковачич яқин орада Италия чемпионатига қайтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

31 ёшли футболчига «Милан» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Журналист Пйетро Балцано хабарига кўра, «россонерилар» вакиллари ёзги трансфер ойнаси олдидан хорватиялик футболчи билан боғланиб, эҳтимолий келишув тафсилотларини муҳокама қилган.

Transfermarkt портали Ковачичнинг бозор қийматини 15 миллион евроқа баҳоламоқда. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Ярим ҳимоячи Италия футболини яхши танийди: у 2013 йил бошидан 2015 йил ёзигача «Интер» сафида ўйнаган ва кейинроқ Мадриднинг «Реал» клубига йўл олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Матео Ковачич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин