date

Фабио Капелло «Интер» мураббийи Киву ишини юқори баҳолади

Фабио Капелло «Интер» мураббийи Киву ишини юқори баҳолади

Италиянинг «Милан» клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло «Интер»ни бошқараётган Кристиан Киву ҳақида илиқ фикр билдирди. Румин мутахассиси ўтган ёзда Симоне Индзаги бошлаб берган тўрт йиллик давр якунланганидан сўнг миланликлар бошқарувини қўлга олганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Капеллонинг айтишича, Киву жамоага олиб кираётган янгиликлар эътиборга молик. Хусусан, «Лечче»га қарши кейинроқ ўтказилган учрашув арафасида футболчиларга дам берилгани Капеллода яхши таассурот қолдирган.

«У кийиниш хонасидаги кайфиятни жуда яхши ҳис қилади — бу унинг катта устунлиги. Футболчилар эса шундай содиқ мураббийни ранжитиб қўя олмаслигини сезади ва майдонда борини беради», — дея Капелло сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» А Серияда пешқадамлик қилмоқда ва «Милан»ни беш очкога ортда қолдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабио Капелло «Интер» мураббийи Киву ишини юқори баҳолади