date

КазТрансОйл Ўзбекистонга нефть транзитини тиклади

КазТрансОйл Ўзбекистонга нефть транзитини тиклади
Декабрь ойида КазТрансОйл компанияси Ўзбекистонга нефть транзитини қайта тиклади ва Қирғизистонга етказиб берилаётган нефть ҳажмини оширди. Ўзбекистон учун етказиб бериладиган нефть ҳажми 35 минг тоннагача етиши кутилмоқда.

Қирғизистонга экспорт эса жорий йилнинг ноябрь ойида тикланган эди. Ушбу йўналиш бўйича охирги марта етказиб бериш 2017 йилда амалга оширилган.

Компания 2025 йил охиригача Қирғизистонга 30 минг тоннагача нефть етказиб беришни режалаштирмоқда. Иккала йўналиш бўйича умумий етказиб бериш ҳажми 65 минг тоннагача етади, шундан 55 минг тоннаси декабрь ойида ташилади.

Нефть КазТрансОйл магистраль қувурлари орқали Шағир нефтьни қайта юклаш пунктигача етказилади ва у ердан темир йўл систерналарига юкланади. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки ўн ойида мамлакатга нефть ва нефть маҳсулотлари импорти 1,7 фоизга камайиб, 1,63 миллиард долларни ташкил этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » КазТрансОйл Ўзбекистонга нефть транзитини тиклади