date

Игорь Колыванов Хаби Алонсонинг Реалда муаммосини айтди


Собиқ ҳужумчи ва Россиянинг бир қатор клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган Игорь Колыванов Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо истеъфога чиқарилиш арафасида турганини таъкидлади. Мутахассис фикрича, Алонсо ёшига нисбатан анча пишиқ ва доно мураббий, бироқ “Реал”даги иш ўзига хос: у ерда доим натижа талаб қилинади.

Колыванов “Матч ТВ” эфирида “Натижа бўлмаса, ким бўлишингдан қатъи назар, ишдан бўшатишади. Хаби пичоқнинг устида юрибди”, деди.

У, шунингдек, кўплаб юлдуз футболчилар борлигига қарамай, “Реал”нинг бугунги энг катта муаммоси майдондаги аниқ етакчининг йўқлиги эканини қайд этди. “Реал” Алонсонинг қўл остидаги сўнгги учрашувда сафарда “Алавес”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Игорь Колыванов Хаби Алонсонинг Реалда муаммосини айтди