date

Хитой туғилишни ошириш учун янги кенг қамровли дастурни йўлга қўйди

Хитой туғилишни ошириш учун янги кенг қамровли дастурни йўлга қўйди

Хитой ҳукумати 2026 йилдан бошлаб туғруқ билан боғлиқ барча тиббий харажатларни тўлиқ давлат ҳисобидан қоплашни режалаштирмоқда. Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — ёш оилаларни фарзандли бўлишга рағбатлантириш ва мамлакатда кузатилаётган демографик пасайиш жараёнини бартараф этиш. Бу ҳақда Миллий соғлиқни сақлаш хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Янги тартибга кўра, 2026 йилдан эътиборан мамлакат бўйлаб туғруқ жараёни билан боғлиқ барча тиббий хизматлар, шу жумладан, туғруқдан олдинги текширувлар, диагностика ва кўриклар харажатлари тўлиқ давлат томонидан қопланади. Бу орқали “чўнтакдан харажатсиз туғруқ” тизими шаклланиб, оилалар зиммасидан катта молиявий юк олиб ташланиши кутилмоқда.

Мазкур қарор Пекиннинг аҳоли сони камайишини тўхтатиш ва келгуси йилларда демографик барқарорликни таъминлашга қаратилган комплекс сиёсати доирасида қабул қилинди. Статистик маълумотларга кўра, Хитой аҳолиси 2022 йилда сўнгги бир неча ўн йил ичида илк бор қисқарган ва 2024 йилгача бу тенденция давом этган. Экспертлар туғилиш динамикасининг пастлиги сабабли аҳоли қисқариши яқин йилларда ҳам давом этиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бу эса ишчи кучининг камайиши ва кекса авлод улушининг ортиши орқали маҳаллий ҳокимликларга қўшимча босим юзага келтириши мумкин.

Хитойда туғилиш даражасининг узоқ йиллар давомида пасайишига 1980–2015 йилларда амал қилган “бир бола сиёсати”, урбанизация жараёнларининг тезлашуви, болаларни парвариш қилиш ва таълим харажатларининг юқорилиги, ишсизлик ҳамда иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашиши каби омиллар таъсир этган. Кўплаб ёшлар ана шу омиллар туфайли оила қуриш ва фарзанд кўришни кечиктириб келмоқда.

Айрим провинциялар — Цзилинь, Цзянсу ва Шандунда туғруқни деярли бепул қилиш амалиёти аллақачон жорий этилган. Шу билан бирга, марказий ҳукумат болалар парвариши учун қўшимча субсидиялар ажратиш, мактабгача таълимни арзонлаштириш ва баъзи ҳолларда бепул қилиш, туғруқ таътилини узайтириш, солиқ ва уй-жой имтиёзлари бериш орқали оилаларни кўп болали бўлишга ундашни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитой туғилишни ошириш учун янги кенг қамровли дастурни йўлга қўйди