Аморим «Борнмут»га қарши ўйин тактикасини тўғри деб билди

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 16-турида «Борнмут»га қарши ўйинда очко йўқотишини нотўғри тактика билан боғламайди. Бош мураббий Рубен Аморим журналистлар билан суҳбатда натижага ўйин давомида юзага келган майда эпизодлар таъсир қилганини таъкидлади.
Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, гап тўрт, уч ёки беш ҳимоячи билан ўйнашда эмас, балки тафсилотлар ва ўйин оқимини тўғри англашда. У жамоа совуққонроқ бўлиши ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиши зарурлигини қайд этди.
Аморим «Манчестер Юнайтед» етарлича голли имкониятлар яратганини, бироқ ғалаба учун бу етарли бўлмаганини ҳам қўшимча қилди. Эслатиб ўтамиз, учрашув 4:4 ҳисобида якунланди.
Аввалроқ Аморим жамоаси бундай ўйинларни ғалаба билан якунлашни ўрганиши кераклигини айтганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг