
TikTok ўзининг АҚШдаги бўлинмасини америкалик инвесторлар назорати остида бўладиган компанияга сотишга келишиб олди. Бу ҳақда Bloomberg нашри компания бош директори Шоу Зи Чу томонидан юборилган ички хатга асосланиб хабар берди.
Битим ByteDance компаниясининг TikTok устидаги назоратни АҚШдаги эгаларига топшириш жараёнини якунлайди. Бу эса АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдидларни камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ижтимоий тармоқ бош директорининг сўзларига кўра, келишув Oracle Corp., Silver Lake ва MGX инвестицион жамғармаси билан имзоланган. Битимни 2026 йилнинг 22 январида якунлаш режалаштирилган.
Битим амалга оширилгандан сўнг, TikTok US Data Security (USDS) тузилмаси асосида ташкил этилган янги қўшма корхона мустақил компания сифатида фаолият юритади. У АҚШдаги фойдаланувчилар маълумотларини ҳимоя қилиш, алгоритмлар хавфсизлиги ва контент модерацияси соҳаларида ваколатга эга бўлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.