
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ўзига қаратилган танқидларга муносабат билдирди. Португалиялик футболчи кўпинча ўйин услуби учун танқид қилинади.
Айримлар фикрича, «қизил иблислар» сардори ҳаддан ташқари таваккал қилади ва шу сабаб ортиқча тўп йўқотишларига йўл қўяди. «Агар мен ақллироқ бўлганимда, таваккални ўзимга олмасдим.
Бундай қарорлар баъзан мукофотланади, баъзан эса аксинча бўлади. Агар таваккал қилмасам, ҳеч ким “Бруну яна тўпни йўқотди” демайди, аммо унда мен фақат ён томонга ва орқага пас беришга мажбур бўламан.
Мен эҳтиёткор ўйнайдиганлардан эмасман, чунки билманки, бундай усул жамоага фойда келтирмайди. Мен таваккал қиламан, чунки Шешко ва Зиркзее гол уришига ёрдам бермоқчиман.
Кунья, Маунт, Мбеумо, Диалло ва бошқаларга ҳам ёрдам беришни истайман», деди 31 ёшли футболчи Рио Фердинанд билан суҳбатда. Фернандеш АПЛнинг 2025/26 йилги мавсумида 16 учрашувда 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.