
АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари ўзбекистонлик Муҳаммадазиз Умурзаковнинг ўлдирилиши бўйича гумонланувчи шахс MIT профессори Нуно Лурейронинг ўлимига ҳам алоқадор бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда ABC нашри ҳуқуқни сақлаш органларидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Ҳукумат гумонланувчи сифатида Клаудио Мануэл Невеше Валенте исмли шахсни тилга олмоқда. У илгари Браун университети ҳудудида отишма содир этганликда гумон қилинган эди.
Тергов маълумотларига кўра, Валенте Нью-Гемпшир штатида ўлик ҳолда топилган, у ўз жонига қасд қилган деб тахмин қилинмоқда. MIT профессори Нуно Лурейронинг ўлдирилиши эса университетдаги отишмадан икки кун ўтиб содир бўлган.
Терговчилар ушбу жиноятлар ўртасидаги боғлиқлик эҳтимолини ўрганмоқда. Маълум бўлишича, Валенте Браун университетида собиқ аспирант бўлган.
У 2000 йилда дастурга қабул қилинган, аммо бир неча йил ўтгач, ўқишдан четлатилган. Унинг шахси кузатув камераларидаги ёзувлар ва автомобил ижараси маълумотлари орқали аниқланган.
Расмийлар гумонланувчининг мотивлари ва ҳар бир ҳодисага алоқадорлик даражаси ҳақида изоҳ бермаган. Эслатиб ўтамиз, Муҳаммадазиз Умурзаковнинг ўлдирилиши 14 декабр, якшанба куни содир бўлган эди. Қуролланган шахс муҳандислик биносида, имтиҳон давом этаётган пайтда ўт очган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.