
Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Хоселу жамоа ўйинларини ҳануз кузатиб боришини маълум қилди. Испаниялик форвард 2024 йил ёзида “қироллик клуби” сафини тарк этиб, Қатарнинг “Ал-Гарафа” жамоасига кўчиб ўтган ва ҳозир ҳам ўша ерда тўп сурмоқда.
“Реал”нинг ўйинларини кўраманми? Ҳа, доим.
Аммо бу мен учун жуда қийин, чунки бу ерда учрашувлар маҳаллий вақт билан тунги бирларда якунланади. Жамоани томоша қилиш, ўйинларни муҳокама қилиш менга ёқади.
Мен футболчилар ва клуб ходимлари билан алоқани давом эттиряпман. Баъзан ўзимни ҳануз “Реал”нинг бир қисми бўлиб қолаётгандек ҳис қиламан”, деди Хоселу Diario AS нашрига берган интервьюсида.
Хоселу 2023/24 мавсумида “Реал” билан Чемпионлар лигаси ва Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.