
«Галатасарай» ҳужумчиси Мауро Икардининг «Милан»га эҳтимолий трансфери амалга ошмай қолиши мумкин. «Россонери» қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган ва 32 ёшли аргентиналик футболчи асосий номзодлардан бири сифатида кўрилганди.
Журналист Фабритсио Романонинг янгиланган маълумотига кўра, ҳозирда томонлар ўртасидаги музокаралар тўхтатиб қўйилган. Бунга сабаб «Милан» раҳбарияти барча эътиборни «Вест Ҳем» ҳужумчиси Никлас Фюллькругни таркибга қўшиб олиш бўйича келишувга қаратганидир.
Немис футболчиси ҳозирча клуб учун устувор вариант бўлиб қолмоқда ва трансферни январ бошидаёқ якунлаш режалаштирилган. Аввалроқ Мауро Икарди А Серияга қайтишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
У илгари Италияда «Интер» ва «Сампдория» сафида тўп сурган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.