date

АҚШда «Ватанпарварлик ўйинлари» баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда

АҚШда «Ватанпарварлик ўйинлари» баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилда ўсмирлар ўртасида умуммиллий спорт мусобақаси — «Ватанпарварлик ўйинлари»ни ташкил этиш режаси борлигини маълум қилди. Ушбу йирик лойиҳа мамлакат мустақиллигининг 250 йиллигига бағишлаб ўтказилиши кўзда тутилмоқда ва рамзий аҳамияти билан ажралиб туради.

Энг катта қизиқиш уйғотган жиҳат — иштирокчиларни танлаш усули бўлди. Турнирда фақат юқори синф ўқувчилари қатнашади: ҳар бир штатдан аниқ битта йигит ва битта қиз саралаб олинади. Шу тарзда мусобақа АҚШнинг барча ҳудудларини қамраб олади ва турли штатлардан келган ёшларни ягона майдонда бирлаштиради.

Мазкур формат ижтимоий тармоқларда дарҳол муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар ташаббусни таниқли ёзувчи Сьюзан Коллинз қаламига мансуб «Оч ўйинлар» антиутопияси билан қиёс қилди. Ушбу асарда ҳам мамлакат ҳудудларидан ёш иштирокчилар танланиб, турли синов ва мусобақалардан ўтади.

Албатта, муҳим фарқ бор: Коллинз тасвирлаган дунё хаёлий, кескин ва шафқатсиз қоидаларга асосланган. «Ватанпарварлик ўйинлари» эса расмийларга кўра, спорт, бирдамлик ва миллий ғурурни тарғиб қилишни мақсад қилади. Лекин ўхшашликлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини бефарқ қолдирмади.

Қизиқарли тасодиф шундаки, «Оч ўйинлар» франшизаси ҳам айнан 2026 йилда яна давом эттирилади. Шу йили «Оч ўйинлар: Ўрим тонги» (The Hunger Games: Sunrise on the Reaping) номли приквел фильми катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Шу боис, 2026 йил АҚШда ҳам спортда, ҳам кинода «ўйинлар йили» бўлиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШда «Ватанпарварлик ўйинлари» баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда