date

Навоий давлат университетида пора олиш ҳолати аниқланди

Навоий давлат университетида пора олиш ҳолати аниқланди

Навоий вилоятида олий таълим муассасаси мансабдор ходимининг коррупцион ҳаракатларига чек қўйилди. Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим муассасасининг ўқув хоналарини таъмирлаш ишларини амалга оширган масъулияти чекланган жамиятга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 миллион сўм пул маблағини МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 35 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида унинг ноқонуний ҳаракатлари тўлиқ фош этилган. Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур шахс муқаддам ҳам судланган бўлишига қарамай, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар коррупцияга қарши кураш чоралари қатъий давом эттирилишини билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Навоий давлат университетида пора олиш ҳолати аниқланди