
Сиднейда содир бўлган террорчилик ҳужуми пайтида жасорат кўрсатган суриялик қочқин Аҳмад ал-Аҳмад бутун дунё эътибор марказига айланди. Унинг қаҳрамонлигига бефарқ қолмаган минглаб инсонлар молиявий ёрдам кўрсатиб, жами 2,5 миллион доллардан ортиқ хайрия тўпланди.
Маълум қилинишича, 14 декабрь куни Бонди пляжида юз берган ҳужум чоғида Аҳмад ал-Аҳмад қуролланган шахслардан бирини тўхтатиб, катта фожианинг олдини олган. У ҳужумни бартараф этиш жараёнида ўзи ҳам тан жароҳати олган ва ҳозирда шифохонада даволанмоқда.
Хайрия акцияси таниқли блогер Зачерй Дерениовски ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда 43 мингдан ортиқ инсон иштирок этган. У Facebook орқали маблағлар тўлиқ йиғилиб, қаҳрамонга етказилганини маълум қилди.
Австралия Бош вазири Энтони Албанесе ҳам Аҳмад ал-Аҳмаднинг жасоратини юксак баҳолаб, унинг ҳаракатлари жамият учун ҳақиқий ибрат эканини таъкидлади.
Қисқаси, қўлида қурол бўлмаса-да, жасорат билан террорга қарши чиққан инсон бутун дунёдан қўллаб-қувватлов олди. Бу воқеа инсонийлик ва ҳамжиҳатлик ҳали ҳам кучли эканини яна бир бор исботлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.