Путин: Россия одамларнинг ўлими учун жавобгар эмас

Россия президенти Владимир Путин 19-декабрь куни очиқ мулоқотда Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ва халқаро муносабатлар бўйича фикрларини билдирди. У Украинадаги сайловлар хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини ва мамлакат ичкарисига зарба бермаслик масаласини кўриб чиқишини айтди.
Путин одамларнинг ўлими учун Россияни жавобгар деб ҳисобламаслигини, лекин урушни бошламаганлигини таъкидлади. Шунингдек, Россия ҳудудида яшовчи украиналикларга ҳам сайловларда иштирок этиш имконияти берилиши кераклигини маълум қилди.
Президент Россияликлар урушга 83 миллиард рубл ($900 миллион) хайрия қилганини айтди ва НАТО ҳамда Европага доир саволларга “қуруқ сафсата” деб жавоб берди. У АҚШнинг янги Миллий хавфсизлик стратегиясида Россия душман сифатида тилга олинмаганини ҳам эслатди.
Путин Россия ва Европа давлатлари ўртасида активлар мусодара қилинса, мамлакат судларда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканини билдирди. У Буюк Британия, Европа ва АҚШ билан ҳамкорликка тайёрлигини, лекин бу тенг ҳуқуқ ва ҳурмат асосида бўлишини таъкидлади.