date

Россия Хитойга нефтни рекорд миқдорда арзон нархда сотмоқда

Россия Хитойга нефтни рекорд миқдорда арзон нархда сотмоқда
Россия нефт компаниялари Ҳиндистон заводлари рад эта бошлаган партияларни сотиш учун Хитойга юқори чегирмалар билан нефт етказмоқда.

Болтиқ денгизида Уралс нефти ўртача бир баррел учун 21,5 доллар, Қора денгизда эса тахминан 20 доллар билан сотилмоқда. Бу нархлар 2025-йил бошига нисбатан 40 фоизга арзонлашганини кўрсатади. Россиянинг асосий экспорт нефти ўртача 40 доллар атрофида сотилмоқда.

Санкциялар кучайтирилгани сабабли Грециянинг танкер компаниялари Россия нефтини ташишдан бош тортмоқда. Шу боис, режалаштирилган экспорт ҳажмини таъминлаш учун Россияга яна 50 та танкер етишмаяпти.

Уралс нархининг пасайиши Россия бюджети учун қўшимча муаммолар келтириши мумкин. Бу йил хомашё даромадлари 20 фоиздан ортиқ камайган.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия Хитойга нефтни рекорд миқдорда арзон нархда сотмоқда