date

АҚШда ўзбекистонлик талаба ўлимида гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди

АҚШда ўзбекистонлик талаба ўлимида гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди

АҚШда ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлган қонли воқеа атрофида янги тафсилотлар маълум бўлди. Браун университетида содир этилган отишмада икки киши, жумладан, Ўзбекистон фуқароси Муҳаммадазиз Умурзоқов вафот этган эди. Ушбу ҳужумни амалга оширишда гумон қилинган шахс эса ўлик ҳолда топилди.

Маълум қилинишича, гумонланувчининг жасади Нью-Хемпшир штатидаги Салем шаҳрида жойлашган омборхоналардан бирида аниқланган. Бу ҳудуд Бостон марказидан тахминан 30 километр шимолда жойлашган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур манзилга 18 декабрь куни тунги пайтда кенг кўламли текширув ишлари билан кириб борган.

Массачусетс прокурори Лея Фолей маълумотларига кўра, гумонланувчи Браун университетидаги отишма билан бир қаторда, икки кун ўтиб MIT профессори ўлдирилган ишга ҳам алоқадор бўлиши мумкин. Ҳозирча бу версия расман тасдиқланмаган, бироқ терговчилар икки жиноят ўртасида боғлиқлик бўлиши эҳтимолини ўрганмоқда.

АҚШ Адлия вазирлигидаги манбалардан бири гумонланувчи ўз жонига қасд қилганини айтган. Бироқ унинг шахси ва фожеага олиб келган сабаблар ҳақида қўшимча маълумот берилмади.

Қисқаси, АҚШни ларзага солган бу воқеа ҳали ҳам кўп саволлар қолдирмоқда. Тергов давом этар экан, Муҳаммадазиз Умурзоқовнинг фожеали ўлими бўйича аниқ хулосалар кейинроқ маълум бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШда ўзбекистонлик талаба ўлимида гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди