Буюк Британия болалар учун зарарли овқат рекламасини чеклади

1 дақиқа ўқиш164
Буюк Британия болалар учун зарарли овқат рекламасини чеклади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Буюк Британияда ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасини чекловчи янги қонун кучга кирди.
  • Унга кўра, бундай маҳсулотлар телевидениеда соат 21:00 дан олдин реклама қилинмайди, интернет платформаларида эса уларни тарғиб қилиш тақиқланди.

Буюк Британияда соғлом овқатланишни тарғиб қилиш йўлида жиддий қадам ташланди. Мамлакатда ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилишни чекловчи янги қонун кучга кирди. Ушбу қарор, аввало, болалар орасида семизлик муаммосига қарши курашишга қаратилган.

Янги тартибга кўра, бундай маҳсулотлар телевидениеда соат 21:00 дан олдин реклама қилинмайди. Интернет платформаларида эса уларни тарғиб қилиш умуман тақиқланди. Ҳукумат расмийларининг таъкидлашича, бу чора “ота-оналарга тарихдаги энг соғлом болалар авлодини тарбиялашда ёрдам бериш” мақсадини кўзлайди.

Чекловлар шакар, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган 13 тоифадаги маҳсулотларга тааллуқли. Улар орасида шакарли ичимликлар, чипс ва тузланган газаклар, печенье ва тайёр нонушталар, попкорн, шоколад, сақич, музқаймоқ, шакарли пишириқлар, пицца ҳамда музлатилган таомлар бор.

Шу билан бирга, “зарарли овқат” ишлаб чиқарувчиларга болалар кўрадиган вақтда ўз брендларини реклама қилишга рухсат қолдирилган. Бироқ рекламада бевосита ушбу маҳсулотларни кўрсатиш қатъиян ман этилади. Кўплаб компаниялар янги талабларга мослашишни аллақачон бошлаган.

Расмий статистикага кўра, Буюк Британияда бошланғич мактабга қабул қилинаётган болаларнинг 22 фоиздан ортиғи ортиқча вазнга эга. Мактабни тугатиш пайтига келиб эса бу кўрсаткич қарийб 36 фоизга етади. Шунингдек, 5–9 ёшли болаларда шифокорга мурожаат қилишнинг энг асосий сабабларидан бири тиш кариеси ҳисобланади.

Мутахассислар реклама болаларнинг овқат танлови ва овқатланиш одатларига бевосита таъсир кўрсатишини таъкидламоқда. Янги чекловлар йил сайин болалар истеъмол қиладиган калория миқдорини 7,2 миллиардга камайтириш ва семизликка чалинган болалар сонини 20 минг нафарга қисқартиришни мақсад қилган. Узоқ муддатда эса бу чоралар соғлиқни сақлаш харажатларини қарийб 2 миллиард фунт стерлингга тежаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, Буюк Британия 2018 йилдан буён “шакар солиғи”ни ҳам жорий этган. Унга кўра, шакар миқдори юқори бўлган алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчилари қўшимча солиқ тўлайди. Бу ҳам аҳолини соғлом турмуш тарзига ундашга қаратилган чоралардан бири ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?