date

Венесуэлада қазиб олиш ошиши кутилаётгани фонида нефть нархлари пасайди

Венесуэлада қазиб олиш ошиши кутилаётгани фонида нефть нархлари пасайди

6 январ куни жаҳон бозорида нефть нархлари пасайиш кўрсатди. Reuters хабарига кўра, бунга Венесуэлада нефть қазиб олиш ҳажми ошиши мумкинлиги ҳақидаги кутишлар сабаб бўлган: Brent фьючерслари 0,2% арзонлаб, бир баррель учун 61,62 долларга тушди, АҚШнинг WTI маркали нефти эса 0,3% пасайиб, 58,15 доллардан баҳоланди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Таҳлилчилар айтишича, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар фонида бозорга босим янада кучайиши мумкин. Reuters маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти шу ҳафта америкалик нефть компаниялари вакиллари билан учрашиб, Венесуэлада нефть ишлаб чиқаришни кўпайтириш эҳтимолини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Reuters суҳбатлашган бозор иштирокчилари декабр ойидаёқ 2026 йилда нефть котировкалари таклифнинг кўпайиши ва талабнинг сустлиги туфайли босим остида қолишини тахмин қилган.

Венесуэла ОПЕКни ташкил этган давлатлардан бири бўлиб, дунёдаги энг йирик нефть захираларига эга — қарийб 303 млрд баррель. Бироқ инвестициялар етишмаслиги ва санкциялар чекловлари сабаб мамлакатнинг нефть сектори йиллар давомида таназзул ҳолатида қолмоқда. Ўтган йили ўртача қазиб олиш ҳажми кунига тахминан 1,1 млн баррельни ташкил этган.

Мутахассислар сиёсий барқарорлик таъминланиб, сармоя оқими кучайса, Венесуэлада нефть қазиб олиш яқин икки йил ичида кунига яна 500 минг баррельга ошиши мумкинлигини қайд этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Венесуэлада қазиб олиш ошиши кутилаётгани фонида нефть нархлари пасайди