date

Россия 2030 йилгача Ўзбекистонга газ етказиб беришни қарийб икки баравар оширмоқчи

Россия 2030 йилгача Ўзбекистонга газ етказиб беришни қарийб икки баравар оширмоқчи

Россия 2030 йилга бориб Ўзбекистонга газ экспортини сезиларли оширишни режалаштирмоқда. Режаларга кўра, етказиб бериш ҳажми ҳозирги 5,6 млрд куб метрдан 12 млрд куб метргача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Худди шундай ўсиш Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам назарда тутилган: Қозоғистонга юбориладиган газ 3 млрд куб метрдан йилига 6–7 млрд куб метрга, Қирғизистонга эса 0,5 млрд куб метрдан 1 млрд куб метргача ошиши мумкин.

«Газпромбанк» ҳузуридаги иқтисодий прогнозлаш маркази ҳисоб-китобига кўра, 2030 йилга келиб Россиянинг Марказий Осиё мамлакатларига газ экспорти йилига 19–20 млрд куб метрга етади. Бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан икки баравардан ҳам кўпроқ.

Мутахассислар ушбу режаларнинг муҳим қисми Россиянинг Европа бозоридаги йўқотишларини Марказий Осиё йўналиши ҳисобидан қоплашга уринишлари билан боғлиқлигини таъкидлайди. Бироқ етказиб беришнинг ўсиши техник ва нарх масалалари ҳал этилишига боғлиқ.

Аввало, «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури инфратузилмасини реконструкция қилиш зарур. Шу билан бирга, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ушбу қувур орқали қувватларга кириш имконияти учун ўзаро рақобатлашиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия 2030 йилгача Ўзбекистонга газ етказиб беришни қарийб икки баравар оширмоқчи