16:02 / 18.08.2017
7 464

Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди

Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
АҚШдаги Жон Ҳопкинс университети олимлар гуруҳи Марс сайёраси сиртида — экватори яқинида муз шаклидаги катта сув захираси борлигини аниқлашган. Улар бундай хулосага Mars Odyssey орбитал аппаратидан олинган маълумотларни таҳлил қилиб бўлишганидан сўнг келишган. Лекин Қизил сайёра иқлими ҳисобга олинадиган бўлса, сайёранинг бу ҳудудида сув топилиши амри маҳол. Бу ҳақда ScienceAlert нашри мақола эълон қилган.

Mars Odyssey Марс сиртидан 4 минг километр баландликда жойлашганлиги сабабли у сайёра грунтидаги сув миқдорини бевосита аниқлай олмайди. Бироқ у космик нурларнинг сув таркибига кирувчи водород билан тўқнашувидан сўнг пайдо бўладиган нейтронларни қайд эта олади. Бу ҳодиса 2002 йилдаёқ Қизил сайёрада сув борлигини аниқлашда қўл келган, лекин ўшанда сайёранинг қутблари тилга олинган эди. Шу пайтгача экваторда сув тезда буғланиб кетади, деб ҳисоблаб келинаётган эди.

Аппарат маълумотларига кўра сув захираларининг харитаси яратилишига имкон берган янги статик услублар ёрдамида музлар сайёранинг иссиқроқ ҳудудларида ҳам мавжудлиги аниқланди. Олимларнинг фикрига кўра, бундай ғайриоддий натижалар келиб чиқиши Марснинг ўқи бир неча миллион йиллар муқаддам бошқа бурчак остида жойлашгани ва экваторда кўплаб миқдорда сув йиғилиб қолгани билан тушунтирилди. Бироқ музга айланган сув қандайдир сабаб билан ўз ҳолатини ўзгармасдан сақланиб келмоқда.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди