Хорижда Януковичга яқин амалдорларнинг салкам 250 млн долларга тенг мол-мулки хатланди

  • 23 ноябрь 2015, 22:28
  • 5 273
  • Дунё
  • Хорижда собиқ президент Виктор Януковичга яқин амалдорларнинг жами 247,5 миллион долларлик мол-мулки хатланди. Жорий этилган санкциялар натижасида собиқ мансабдорларнинг 104 миллион доллар, 122 миллион Швейцария франки, 22 миллион еврога тенг маблағи ва активлари аниқланган ҳамда музлатиб қўйилган. Бу ҳақда Украина бош прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

    Хорижда Януковичга яқин амалдорларнинг салкам 250 млн долларга тенг мол-мулки хатланди

    Жумладан, собиқ бош вазир Азаровнинг Лихтенштейнда 0,5 миллион доллар, собиқ депутат Иванюшенконинг Кипрда 258 минг доллар, Латвияда 30,82 миллион доллар ва 1,8 миллион Швейцария франки, Швейцарияда эса 72 миллион франки хатланган. Собиқ даромадлар ва йиғимлар вазири Клименконинг Лихтенштейнда 26,5 миллион доллари, хавфсизлик кенгаши собиқ котиби Клюевнинг Австрияда 461 минг евро, Швейцарияда 13 миллион франк ва Буюк Британияда 675 минг евро тенг мол-мулки музлатилган.

    Собиқ президентнинг ўғли Александр Януковичга қарашли «Мако» компаниясининг 2,5 миллион Швейцария франки миқдоридаги активлари ҳам хатлангани маълум қилинди.


    Манба: Daryo.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хорижда Януковичга яқин амалдорларнинг салкам 250 млн долларга тенг мол-мулки хатланди