date
views 2 099

Шомуродов энди асосийда: “Шунга кўра асосий таркибда Элдор Шомуродов майдонга тушади”

Шомуродов энди асосийда: “Шунга кўра асосий таркибда Элдор Шомуродов майдонга тушади”
Клаудио Раньери қўл остида қийинчиликлар билан бошланган мавсумни катта муваффақият билан якунлаш имкониятига эга бўлган «Рома»нинг асосий мақсади – Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш. Анчадан бери қитъанинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этишни орзу қилаётган пойтахт клуби 2025 йил давомида ҳали чемпионатда мағлуб бўлмаган бўлса-да, бу серияни ғалабаларга айлантириши лозим.

А Сериянинг 33-турида «Олимпико» стадионида ҳимояси энг заиф саналган «Верона» клуби меҳмон бўлади. Ушбу учрашув 19 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Кўпчилик экспертлар бу баҳсда Клаудио Раньери ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов ва Артём Довбик дуэтини илк дақиқалардан бошлаб майдонга туширишини тахмин қилишганди. Бироқ «Roma24» нашрининг хабар беришича, бу сафар ҳам пойтахтликлар ягона марказий ҳужумчи билан ўйнашни режалаштирган ва бу футболчи Элдор Шомуродов бўлади.

«Довбик бир неча кундан бери чап тиззасига муолажа оляпти. Шунга кўра асосий таркибда Элдор Шомуродов майдонга тушади. Ўзбек форвардига икки ҳужумкор ярим ҳимоячи – Матиас Суле ва Томмазо Бальданци ёрдам беради», – деб ёзади Roma24.

«Tuttomercatoweb» ҳам бу маълумотларни тасдиқлади:

«Рома» таркибида кутилмаган ўзгаришлар рўй бермоқда. Клаудио Раньери «Верона»га қарши баҳсда ҳужум марказида Элдор Шомуродовни ўйнатади. Ўзбек футболчиси меҳнати ва ҳаракатчанлиги билан доим мураббийларнинг ишончини қозонган ва бу сафар ҳам ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланиши кутилмоқда».

«Vocegiallorossa» сайти экспертлари эса икки жамоанинг ўзаро учрашувлари бўйича қизиқарли статистика келтирган:

«Рома» «Верона»га қарши сўнгги 50 йилда ўз уйида мағлуб бўлмаган. Римда ўтказилган 33 учрашувдан 23 тасида мезбонлар ғалаба қозонган. Бу баҳсда Элдор Шомуродовга катта масъулият юкланган бўлиб, у жамоани ғалабага етаклаш учун асосий ўйинчи бўлади».

Шу тариқа, Элдор Шомуродов ва унинг жамоадошлари учун бу муҳим учрашувда ғалаба қозониш асосий мақсад бўлиб турибди. Ҳар бир очко чемпионлар лигаси йўлида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Сиз нима деб ўйлайсиз: Элдор Шомуродов бу учрашувда гол уриб, жамоасини Чемпионлар лигасига олиб чиқишда ҳал қилувчи роль ўйнайдими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов энди асосийда: “Шунга кўра асосий таркибда Элдор Шомуродов майдонга тушади”