date
views 244

Яшаш гувоҳномаси, ҚҚС қайтарилиши ва шакар солиғи: янги президент фармони нима олиб келади?

Яшаш гувоҳномаси, ҚҚС қайтарилиши ва шакар солиғи: янги президент фармони нима олиб келади?
Президент томонидан “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги муҳим фармон имзоланди.

200 минг доллар — яшаш гувоҳномаси

2025 йил 1 июндан:
- Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар.
- 200 минг доллар ва ҳар бир оила аъзоси учун 100 минг доллар тўлов эвазига.
- 5 йил муддатга яшаш гувоҳномасини соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади.

Шакар акцизисиз!

2025 йил 1 октябрдан:
- Қўшимча моддаларсиз (ранг, хушбўйлик) оқ шакар учун.
- Акциз солиғи бекор қилинади.

20 нафардан ортиқ ишчиси бўлган юр. шахсларга енгиллик

Юридик шахсларга (20 ва ундан ортиқ ишчи билан):
- Мол-мулк, ер солиғи ва ижара тўловларини.
- 2025 йил 15 июль ва 1 декабрь кунлари бўлиб тўлашга рухсат берилади.

ҚҚС қайтариш: умумий овқатланиш учун янги шарт

ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш учун:
- Тадбиркорнинг даромади камида 80% умумий овқатланиш фаолиятидан бўлиши керак.
- Яъни, бу соҳада асосий фаолият шарт сифатида белгиланди.

Саноатда экологик назорат — муддатлар узайтирилди

Атроф-муҳитга таъсирни мониторинг қилиш ва тозалаш ускуналари жорий этиш:
- I тоифадаги корхоналар учун — 2026 йил 1 январгача.
- II тоифадаги корхоналар учун — 2026 йил 1 июлгача узайтирилди.

Ускуналар:
- Автоматик мониторинг станцияси.
- Чанг-газ тозалаш ускуналари.
- Локал сув тозалаш иншоотлари.
- Стационар кузатув постлари.

Сиз нима деб ўйлайсиз: янги фармон иқтисодий фаоллик ва сармоялар учун қандай таъсир кўрсатади?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Яшаш гувоҳномаси, ҚҚС қайтарилиши ва шакар солиғи: янги президент фармони нима олиб келади?