date
views 1 141

“Реал”ни вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди

“Реал”ни вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти жамоанинг Европа Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликлари ва Ла Лигада пешқадамликни «Барселона»га бой бергани сабабли бош мураббий Карло Анчелоттини лавозимидан озод қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Италиялик мутахассис ўзининг мавсум охиригача ишини давом эттириши ва шундан сўнг раҳбарият билан келгуси режалар ҳақида музокара олиб боришини маълум қилган эди.

Бироқ, «Реал» клуби раҳбарияти 65 ёшли мураббийнинг истеъфоси юз берган тақдирда жамоани вақтинча ким бошқаришини аниқлаб олган.

Sport.es нашрининг хабар беришича, бундай вазиятда «Реал»ни клуб директорларидан бири бўлган Сантьяго Солари бошқариб туради. Маълумот учун, Солари 2018 йил кузида ҳам «Реал» бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфосидан кейин жамоани вақтинчалик бошқарган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал”ни вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди