date
views 146

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмалари назоратга олинади

Россияда мигрантларнинг пул ўтказмалари назоратга олинади
Россияда мигрантлар томонидан амалга оширилаётган пул ўтказмалари назоратини жорий этиш таклиф этилди, деб хабар берди ТАСС агентлигига таяниб Nova24.uz.

Генпрокуратуранинг иқтисодий қонунчилик ижросини назорат қилиш бошқармаси вакили Андрей Баукиннинг сўзларига кўра, бу ташаббусни Россия Бош прокуратураси қўллаб-қувватлаган.

Баёкин таъкидлашича, бу банклар ва фуқаролар ҳамда мигрантларни ҳисобга олувчи органлар ўртасида маълумот алмашинувига оид илк ташаббус бўлиши мумкин.

— Банклар ҳозирча бу маълумотларга етарлича эга эмас. Биз тушунишни истаймиз: ким пул юборяпти, нима мақсадда. Айрим ҳолларда автобус-автобус мигрантлар келиб, пул ўтказишади, лекин улар ўз хатти-ҳаракатлари оқибатини англамаслиги ҳам мумкин, — деди у.

Таклифга кўра, банклар ва миграция идоралари ўртасида маълумот алмашинуви йўлга қўйилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда мигрантларнинг пул ўтказмалари назоратга олинади