Mrs. Globe International-2025 гўзаллик тожи ҳиндистонлик Анурада Гаргга насиб этди

1 дақиқа ўқиш13.6K
Mrs. Globe International-2025 гўзаллик тожи ҳиндистонлик Анурада Гаргга насиб этди
Хитойнинг Шенжен шаҳрида бўлиб ўтган Mrs. Globe International-2025 халқаро гўзаллик танлови ўз ниҳоясига етди. Танловда 80 дан ортиқ давлатдан келган иштирокчилар жам бўлишди.

Бу йил танловнинг бош тожига Ҳиндистондан келган 15 йиллик тажрибага эга молиячи ва аёллар ҳуқуқлари фаоли Анурада Гарг лойиқ деб топилди. Анурада учун бу ғалаба янги эмас: у аввалроқ Mrs. India Globe 2024 миллий танловида ғалаба қозониб, халқаро мусобақага йўлланмани қўлга киритган эди.

Ғолибликдан сўнгги чиқишида Анурада Гарг шундай деди:

“Мен бу тожни Ҳиндистонга олиб келишдан ғурурланаман. Танловда қатнашиш мен учун фақат унвон ёки тож учун эмас, балки бутун дунёга аёлларнинг кучини, иродасини ва қатъиятини кўрсатиш учун ажойиб имкониятдир. Мен шу орқали аёлларни ўз кучларига ишонишга илҳомлантирмоқчиман”.

Анурада Гарг касби бўйича молия соҳасидаги йирик банклар ва суғурта компанияларида фаолият юритган. Шу билан бирга у ёга, медитация, рақс ва мода билан шуғулланади. Унинг ҳаётий шиори жуда таъсирчан:

“Ҳақиқий гўзаллик — бу ишонч, меҳр-оқибат ва самимиятдадир”.

Эслатиб ўтамиз, Mrs. Globe гўзаллик танлови 1996 йилдан буён ташкил этилиб, ўз ҳаётини топган, шу билан бирга бошқаларни илҳомлантирувчи ва ривожлантирувчи аёллар ўртасида ўтказилади. Танлов қатнашчилари ўзининг ҳаётий қадриятлари, лидерлик қобилиятлари ва ижтимоий фаоллигини намойиш этади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?