
Chevrolet Bolt электромобилининг 2026 йилги, 3 авлоддаги модели яқин орада тақдим этилиши кутилмоқда, деб obozrevatel.com хабар берди.
TALKWHEELS каналида янги Chevrolet Bolt'нинг дизайни намойиш қилинди. У кичик хэтчбек кўринишида бўлиб, кроссовер версияси ҳам бўлиши маълум. Модел GM’нинг АҚШдаги Канзас-Ситида жойлашган заводида ишлаб чиқарилади. Завод аввал Malibu моделини чиқарган ва ҳозирда модернизация қилинмоқда.
Автомобиль литий-темир-фосфат (LFP) аккумулятор билан жиҳозланади. Бу уни тез ва арзон ишлаб чиқариш имконини беради. Илк нархи 30 минг доллардан кам бўлиши кутилмоқда (тахминан 377 миллион сўм).
GM аввал бу моделни бекор қилишни режалаштирганди, аммо талабнинг ортиши янги Bolt’га эҳтиёж борлигини кўрсатди. Янги, янада арзон вариант ҳам чиқиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар