Покистон 80 мингдан ортиқ афғон муҳожирини депортация қилди

1 дақиқа ўқиш563
Покистон 80 мингдан ортиқ афғон муҳожирини депортация қилди
Покистон ҳукумати 1 апрелдан бошлаб мамлакатда ноқонуний яшаган 80 мингдан ортиқ афғон муҳожирини ватанларига қайтарганини тасдиқлади. Афғонистон ҳукумати бу жараённи "мажбурий депортация" деб баҳоламоқда. Бу ҳақда халқаро оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Бу ҳаракат Покистон ҳукумати томонидан амалга оширилган муҳожирларни чиқариб юбориш режаси доирасида бўлиб, унга кўра 2023 йил охиригача 3 миллиондан зиёд афғон фуқароси Покистон ҳудудидан чиқарилиши керак.

Покистон Ички ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Талал Чаудҳрининг маълум қилишича, афғон муҳожирлари учун муддат энди узайтирилмайди.

"Ҳамма вилоятларга аниқ кўрсатмалар берилди: ноқонуний муҳожирларга дўкон, уй ёки бошқа турар-жой тақдим қилган шахслар қонун олдида жавоб беради", деди Чаудҳри.

Дастлаб амалдаги ҳужжатларга эга бўлмаган афғон муҳожирлари 31 мартгача мамлакатни тарк этиши керак эди, кейинчалик бу муддат 30 апрелгача узайтирилган эди. Халқаро миграция ташкилоти эса, апрель ойининг бошидан буён Покистон томонидан 60 мингга яқин афғон депортация қилинганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Германия ҳукумати Исломобод шаҳрида жойлашган, аҳолининг заиф қатламига кирувчи 138 нафар афғон фуқаросини қабул қилганини ҳам хабар қилган эди.

Шунингдек, Эрон ҳам қонуний ҳужжатларга эга бўлган афғон фуқароларини ҳам полиция томонидан ҳибсга олиб, депортация қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Муҳим: кимлар хавф остида?
- Ҳужжатсиз муҳожирлар,
- “Афғонистон картаси”га эга бўлмаганлар,
- Кўчаларда, бозорларда вақтинча ишлаётган муҳожирлар,
- Уларга турар жой берган маҳаллий фуқаролар ҳам жавобгарликка тортилади.

Сиз нима деб ўйлайсиз: муҳожир муаммосини бундай мажбурий чоралар билан ҳал этиш мумкинми?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?