date
views 12 661

“Манчестер Сити” муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради

“Манчестер Сити” муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 33-туридан олдин катта йўқотишга учради. Бир неча манбаларнинг маълум қилишича, жамоанинг асосий дарвозабони Эдерсон Мораес сафдан чиққан.

Бу муаммо ҳақида бош мураббий Хосеп Гвардиола журналистларга шахсан ўзи маълум қилди.

- Эдерсон майдондан ташқарида қанча вақт қолишини ўзим ҳам билмайман, - деди испаниялик мутахассис.

Бразилиялик голкипер жорий мавсумда барча турнирларда 33 маротаба майдонга тушди. Бу ўйинлардан 9 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва жами 47 та тўп ўтказиб юборди.

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган “Эвертон” ҳамда “Манчестер Сити” учрашуви 19 апрель куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” муҳим ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради