Иорданияда археологлар 14,5 минг йиллик нон қолдиқларини топишди. Қазилма ишлари Қора чўл ҳудудида олиб борилган.
Кейинроқ олимлар ушбу ноннинг тайёрланиш рецептини билиш мақсадида унинг таркибини ўрганиб чиқишган. Уларнинг айтишича, ўша замонлар одамлар лавашни эслатувчи нон ёпишган. Нонлар ёввойи арпа, буғдой ёки сулидан тайёрланиб, унга ўсимликларнинг майдаланган туганаклари ва сув қўшилган.
“Қадимий нон” кулба ўртасидаги тош полда жойлашган бир метр диаметрдаги ўзига хос печда пиширилган.
Олимлар бу топилма эвазига нон пишириш одамлар бошоқли ўсимликларни етиштириш ва ёввойи ҳайвонларни хонакилаштиришни бошлашларидан анча олдин пайдо бўлгани ҳақидаги хулосага келишган.
Аввал нон пишириш технологияси Туркияда 9 минг йил аввал пайдо бўлган, деб ҳисобланарди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Хитойда коронавирусга чалинган бир неча ўн минг одам расмий ҳисоб-китобга киритилмагани маълум бўлди

Кимченобод. Шимолий Корея етакчиси «орзудаги шаҳар»ни қуриб берди (фото, видео)

Коррупция бўйича бир умрга қамалган прокурор яна 100 кишини “сотди”

Россияда Ту-154 авиаҳалокати муносабати билан 26 декабрь мотам куни деб эълон қилинди

Лондонда қора танли муҳожирлар оиласида оқ танли қизалоқ дунёга келди

Исроилда мамлакат тарихидаги энг катта хазина топилди