16:14 / 09.10.2018
2 411

10 миллион уйғур учун концлагерь: Шинжон (якуний қисм)

10 миллион уйғур учун концлагерь: Шинжон (якуний қисм)
Қайтиш

Сафаримиз дастурида Такла-Макан саҳросига бориш, Ислом келишидан аввал мавжуд бўлган буддавий шаҳарларнинг вайроналарини кўриш режалаштирилган эди. Бироқ бизни олиб бориши керак бўлган гид охирги кун шаҳардан чиқишга рухсат ололмади. Ёпиқ ҳудудга ўтиш учун полициянинг рухсати камлик қилди, туман ўзини-ўзи бошқариш қўмитасининг ҳам рухсати керак экан. Гид рад жавоби олганининг сабабини билолмас, афтидан, пулдан қолганидан кўран айнан шунга кўпроқ асабийлашар эди. Агентлик гидни алмаштиришни таклиф этди, бироқ юзага келган вазият шунчалик асабимга теккан эдики, биз Покистонга қараб йўлга тушишга қарор қилдик.

Мен яширилган фотосурталар ва Аҳмад билан бўлган суҳбатнинг қайди учун қайғураётган эдим. Танишларга қўнғироқ қилиб бўлмасди: бизнинг қўнғироқларимиз ва ҳаракатланишимиз биринчи кунданоқ кузатиляпти. Биз ҳамроҳсиз шаҳардан ташқарига чиқа олмасдик. Охир-оқибат ортимдан тинимсиз агентлар таъқиб қилаётандай туюла бошлади, пичоқ қидирганимда одамлар мендан ҳурккани сингари энди мен ҳам одамлардан ҳуркадиган бўлиб қолгандим. Ўн йилча муқаддам неча асрлардан бери ўзгармаган ҳаётни кўриш учун Шинжонга келгандим. Ҳозир бу ерда келажакни кўриш мумкин.

Келгуси тонгни биз Тошқўрғонда – Ипак йўлининг жанубий тармоғидаги яна бир шаҳарда қарши олдик. Шинжонда автомобиллар ёқилғи қуйиш шохобчасининг шлагбауми ҳайдовчи пластик ID картасини сканирлагандан кейингина очилади: харид қилинган ёқилғи миқдори тизимда қайд этиб борилади. Менда эса карта йўқ. Узун симтўсиқлардан кейин шохобчани қўриқлаётган аскарлар вақтинчалик хитой хайдовчилик гувоҳномам билан машинамни ўтказиб юборишди. Участка қаршисида эса ўнлаб уйғурлар тизилиб турган эди: улар маҳбуслар эмас, шунчаки ишга киришишдан аввал навбатдаги сиёсий ахборотни тинглашяпти.

Шохобчадан чиқиб, Қорақурум тракти бўйлаб илдамлай бошладим. Адирларда ўрнатилган қирғиз ўтовлари орасида туялар ўтлаб юрарди. Биз юқорилаган сари туяларнинг ўрнини тукдор ёввойи қўтослар эгаллай бошлади. Пастда эса сиёсий ахборотни тинглаш якунига етди: уйғурлар Хитой байроғига ҳурмат бажо келтиргач роппа-роса бир ҳафтадан кейин худди шу жойда йиғилиш учун тарқалишлари мумкин.

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)