08:36 / 29.01.2019
12 715

Эртуғрул Фотиҳ ким?

Эртуғрул Фотиҳ ким?
Туркийлар тарихида муҳим аҳамият касб этган, тарихий шахслардан бири Эртуғрул Ғозий Усмонийлар давлатининг вужудга келишида тилга олинадиган исмлардан биридир.

Эртуғрул Ғозий ким? Тарихда қандай ном қолдирди ва унинг фарзандлари кимлар эди?
Усмонлилар Беклигининг асосчиси, Усмон Бекнинг отаси бўлган Эртуғрул Ғозий, туркийлар тарихида аҳамиятли шахслардандир.

XIII асрга бориб дунё катта ўзгаришларга гувоҳ бўлди. Онадўли ери турли империяларнинг зиддиятлари авж олган нуқтага айланганди. 1071 йилда турклар забт этган бу юртларда энди хочлилар ва мўғуллар ҳам шерик бўлмоқчи эдилар. Оқденгиз, Қора денгиз, Болқон, Қафқос ва Месопатамия янги эгасини излаётганди. Ана шу қирғинбаротлар ичида ўртага чиққан Эртуғрул Ғозий орзулари ортидан кетмоқчи бўлиб, дунёга янгича маданият армуғон қилди. У тамал тошини қўйган давлат дунёнинг қисматини ўзгартириб юборди.

IX асрда Эртуғрул Ғозийнинг оталари, 50 минг (баъзи манбаларда 70 минг) атрофидаги хонадон эгалари бўлмиш Ўғуз бойлари билан бирга мўғуллар истилосидан қочиб, Бухоро ва Самарқанд устидаги Жайҳун (Амударё) дарёсини кечиб Хуросон (Туркманистон) вилоятининг Марв (Моҳан) шаҳрига жойлашадилар.

Илк макони Қоражадоғ
Салжуқли Султон Алоуддин Қайқубод I Эртуғрул Ғозий тасарруфидаги Кайхонийларни бу курашлардаги хизматларига мукофот сифатида Анқара ғарбидаги Қоражадоғни қишлов-яйлов учун тақдми этди. Бу хушхабар Кайхонийлар Қайсарида жойлашганида, Салжуқийлар пойтахти Кўняга жўнатилар Эртуғрул Ғозийнинг ўғли Сару Боту (Савжи Бек) томонидан етказилади. Шундай қилиб Эртуғрул бейнинг Онадўлидаги дастлабки макони Қоражадоғ ҳисобланади. Шундай қилиб Эртуғрул Ғозийнинг тарих саҳнасига чиқиши шундай бошланади.

Ғозий унвони нега берилди?
Эртуғрул Ғозийнинг сиёсати ва ҳарбий салоҳияти, жасорати, мардлиги, заковати ва ҳаракатлари натижасида XIII аср ўрталарида Қоражаҳисор ва Соғут фатҳ этилади. Салжуқийлар Султони Алоуддин Қайқубод I бу ғозийликни мукофотлаш учун Доманич, Соғут ва унинг атрофини Эртуғрулга мулк сифатида инъом қилди. Ёзни Доманич яйловларида, қишни Соғутда ўтказган Эртуғрул ғозий Салжуқийлар давлатининг шимолий ғарбий чегараларини жуда мукаммал ҳимоя қилади, осойишталикни таъминлайди. Доманич-Соғут ва ўша атрофларга ҳоким бўлганидан кейин, Византия чегарасидаги ҳукмронлик қиладиган бошқа бейлар билан бирга юришларни давом эттиради. Эртуғрул қўшни Византия шаҳарларини фатҳ этишда ғалаба қозонгани учун “Ғозий” унвонига эришади.

Эртуғрул ғозийнинг ўлими
Эртуғрул ғозий ҳукмронлиги даврида қабиласининг аҳолиси оз бўлгани учун, тинч, хотиржам, батадбир, эҳтиёткор сиёсат қўллади. Атрофидаги туркман бекликлари ва Византия шаҳарлари билан яхши муносабатда бўлиб, уларнинг аҳволи ва сиёсий ҳолатларини муносиб таъминлаб, қабиласи ва бошқаруви остидагиларни аҳил-иноқлик яшашлари учун хизмат қилди. Эртуғрул ғозий қўл остидаги халқлар томонидан ниҳоятда кучли эҳтиром билан севиб, қадрланган инсон эди.Эртуғрул ўзи манзил-макон қурган ҳудудда тинчлик ва хавфсизликни сақлади. Эртуғрул ғозий 1281 йилда 93 ёшда Соғутда вафот этади.

Эртуғрул ғозийнинг фарзандлари
Ўғузларнинг раҳнамоси ва Усмонли Беклигининг асосчиси Усмон Бекнинг отаси Эртуғрул ғозийнинг Усмон Бекдан бошқа Сару Боту (Савжи Бек) ва Гундуз исмли болалари ҳам бўлган. Айни пайтида Эртуғрул ғозийнинг Сунгур текин, Кунтуғди ва Дундор исмли уч ака-укаси ҳам бўлган деган эҳтимоллар ўртага чиқяпти.
Умида АЗИЗ тайёрлади

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эртуғрул Фотиҳ ким?