Статистик маълумотларга кўра, бренд - бу ишлаб чиқарувчининг белгиси ва истеъмолчилар орасида юқори обрўга эга бўлган савдо маркаси.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бренд тушунчаси компания тушунчасидан анча торроқдир; компания бир нечта брендларга эга бўлиши мумкин. Масалан, Google бренд, Аlphabet эса ушбу брендга эга бўлган компания.
Ушбу мақолада биз 2019 йил 8 январдаги ҳолатга кўра аниқланган дунёдаги энг қимматбаҳо брендларни қайд этиб ўтамиз.
1. Аpple
Унинг қиймати 182,8 миллиард долларга баҳоланган.
2. Google
Мутахассислар унинг қийматини 132,1 миллиард долларга баҳолашган.
3. Мicrosoft
Халқаро миқёсда таниқли бўлган Мicrosoft корпорацияси Билл Гейтс томонидан 1975 йилда ташкил этилган. Унинг қиймати 104,9 миллиард долларга баҳоланган.
4. Facebook
Facebook Марк Цукерберг томонидан 2004 йил феврал ойида ишлаб чиқилган. Унинг қийматини 94,8 миллиард долларга баҳолашган.
5. Аmazon
Компания 1994 йилда Жефф Безос томонидан ташкил этилган. Унинг қиймати 70,9 миллиард долларга баҳоланган.
6. Cоcа cоlа
Бу машҳур ичимлик брендига 1882 йил асос солинган. Унинг умумий қиймати 57,3 миллиард долларни ташкил қилади.
7. Samsung
Samsung Жанубий Кореяда 1938 йилда ташкил этилган. Унинг қиймати 47,6 миллиард доллар.
8. Disney
Бренд 1923 йилда Уолт Дисней ва унинг акаси Рой Дисней томонидан яратилган. Унинг қиймати 47,5 миллиард долларга баҳоланган.
9. Тоyota
Тонщеф компанияси Японияда 1924 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва Сакичи Тойода томонидан асос солинган. Унинг қиймати 44,7 миллиард долларга баҳоланган.
10. МcDonalds
Компания 1940 йилда иккита ака-ука Мак ва Дик МcДоналдс томонидан ташкил этилган. Улар Сан-Бернардинода (Калифорния) биринчи ресторанини очишган. Унинг қиймати 41,6 миллиард долларга баҳоланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда