
ФИФА The Best мукофотининг "Йилнинг энг яхши футболчиси" номинациясига даъвогар футболчилар рўйхатини эълон қилди. 2025 йилги мукофот учун номзодлар орасида Усмон Дембеле, Ашраф Ҳакими, Гарри Кейн, Килиан Мбаппе, Нуну Мендеш, Коул Палмер, Педри, Рафинья, Муҳаммад Салоҳ, Витиния ва Ламин Ямал бор.
Рўйхатда жами 11 футболчи киритилган бўлиб, улардан тўрт нафари "ПСЖ"ни, уч нафари эса "Барселона"ни ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, "Бавария", "Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" клубларидан биттадан вакил бор.
2024 йилда "The Best" мукофоти "Йилнинг энг яхши футболчиси" номинациясида "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорга берилган эди. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, сентябрь ойида "Олтин тўп"ни қўлга киритган Усмон Дембеле ФИФА мукофотига ҳам даъвогар бўлиб турибди.
Мбаппе, Ямал ва Дембеле йилнинг энг яхши футболчиси учун номзод
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг