
Футбол юлдузи Криштиану Роналду жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш унинг орзуси эмаслигини яна бир бор таъкидлади. "Агар мендан: 'Сенинг орзуинг жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишми?' деб сўрасангиз, йўқ.
Бу менинг орзуим эмас. Жаҳон чемпионатидаги ғалаба менинг футбол тарихидаги ўрнимни ўзгартирмайди.
Мен ҳар бир ондан завқланаман. Ҳозирги лаҳза энг муҳим.
Биз ҳали саралашдан ўта олганимиз йўқ, шунинг учун фақат завқланишимиз керак. Яқинда мен «Спортинг» стадионида Венгрияга қарши ўйнадим.
Балки бу ўша жойда сўнгги ўйиним бўлгандир. Буни ҳеч қачон била олмайсиз.
Мен шунчаки завқ олдим. Ўша ерда онам, оилам бўлди.
Одамлар айтишяпти: 'Криштиану жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, энг буюк футболчи бўлади'. Мен бунга қўшилмайман", – деди Роналду Пирс Морган билан суҳбатда.
Роналду: Жаҳон чемпионлиги орзум эмас
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар