
Барселонанинг вингери Ламин Ямал Чемпионлар Лигаси доирасида Бельгиянинг "Брюгге" жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Учрашув 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Каталония грандлари уч марта ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди, аммо ғалабани қўлга кирита олишмади. Меҳмон жамоа сафида Ферран Торрес ва Ламин Ямал гол уришди, яна бир гол эса Христос Цолиснинг автоголи сифатида қайд этилди.
"Биз уч очкони қўлга киритишни хоҳлаган эдик, аммо бу сафар жуда қийин бўлди. Биз – "Барселона"миз ва ҳар доим ғалаба қозонишимиз керак.
Энди эса кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз лозим. Рақиб жуда кучли жамоа эди.
Учтадан гол ўтказиб юборган ҳолда ғалаба қозониш қийин. Бу борада ўз ўйинимизни яхшилашимиз керак", – деди Ямал ўйиндан кейинги интервьюсида.
Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа умумий босқич турнир жадвалида етти очко билан 11-ўринда бормоқда.
Ламин Ямал: "Биз ҳар доим ғалаба қозонишимиз керак"
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг