09:30 / 18.04.2020
1 575

Жаҳон банки раҳбари пандемия баҳонаси билан протекционизмга йўл қўймасликка чақирди

Жаҳон банки раҳбари пандемия баҳонаси билан протекционизмга йўл қўймасликка чақирди
Дэвид Мэлпас. Фото: AP Photo/Christophe Ena
Жаҳон банки президенти Дэвид Мэлпас халқаро ҳамжамиятни янги коронавирус тарқалишига қарши курашиш баҳонаси билан савдода протекционизмга йўл қўймасликка чақирди, деб ёзмоқда ТАССга таяниб Kun.uz нашри.

Жума куни ЖБ ва Халқаро валюта жамғармасининг ёзги сессияси якунларига бағишланган матбуот анжуманида чиқиш қилар экан, Мэлпас мамлакатлар ва ҳудудлар жорий пандемия сабабли протекционистлик чораларини қўлламасликларидан умид қилаётганини айтиб ўтди.

«Умид қиламанки, бундай бўлмайди», — деган ЖБ раҳбари ундан янги коронавирус тарқалишининг авж олиши туфайли содир бўлган жаҳон иқтисодий инқирози протекционизм ошишига олиб келадими, деган саволга жавобан.
«Мамлакатлар ушбу инқироздан бозорларнинг ёпилиши ёки тақиқланиши учун сабаб сифатида фойдаланмасликлари борасида чиқиш қилишлари керак», — деган Мэлпас.

«Жаҳон биргаликда ишлаши керак, маълум бир маҳсулот захираси кўп бўлган мамлакатлар бошқалар билан бўлишиши, бартер тизимига ёки айрибошлашга ўтмаслиги лозим. Биз захирадаги маҳсулотлар айнан унга кўпроқ эҳтиёж сезаётганларга етиб бориши учун, бозорларга фаолият кўрсатиш имкониятини беришимиз керак», — деган ЖБ раҳбари.

Бу борада у Хитойнинг қадамларини олқишлаган. «Биламан, Хитой ўзининг ортиқча маҳсулотларини жаҳон ҳамжамиятининг қолган қисмига бермоқда. Бу олқишга сазовор», — деган Мэлпас.

11 мартда ЖССТ томонидан коронавирус инфекциясининг тарқалиши пандемия ўлароқ тан олингач, кўплаб мамлакатлар санитария-эпидемиология характеридаги чекловларни ўрнатишга мажбур бўлди. Оқибатда пандемия чуқур халқаро иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди. ХВЖнинг прогнозларига кўра, 2020 йилда жаҳон иқтисодиётини 3 фоизлик пасайиш кутмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жаҳон банки раҳбари пандемия баҳонаси билан протекционизмга йўл қўймасликка чақирди