
У французлар, инглизлар ва бельгияликларга қарши 20 йил озодлик курашлари олиб борди. Ундан умидсиз бўлган мустамлакачи ғарбликлар унинг ўғлини ўғирлашди ва ғарбга олиб кетишди. Унга илмонийликни, замонавийликни ўргатишди. У вояга етгач диёрига қайтиб келди. У энди отасининг қарашларига қарши чиқди. Халқ орасида, шаҳар ва қишлоқларда ғарбга оид чириган фикрларни тарқата бошлади. У отасининг ватан озодлиги йўлидаги курашларига қарши руҳда тарбияланган эди.
Отаси унга қарши чиқди, уни қайтарди. Аммо ўзича "зиё"ли бўлган, Франция ва Британиянинг университетларини битирган "зиёли" ва "маданиятли" ўғил инсонлар орасида ғарб маданиятига эргашишлари, "илм" ва "маданият"га қарши курашларини тўхтатишлари, "тараққиёт" ва "цивилизация" машъаласига бўйсуниб зулматдан ёруғликка чиқишлари ҳақида тинмай гапирар эди. У бир сўз билан айтганда мустамлакачиликка қарши озодлик учун курашни тўхтатмоқчи бўлди.
Гвинея, Мали ва Кениянинг ўша пайтдаги ислом етакчиларидан бўлган, мустамлакачиларга қарши кураш байроғини кўтарган Самори Туре ўз ўғлига бу иши давлатга, миллатга ва динга хиёнат эканлигини, мусулмонларга қарши кураш эканлигини тушунтирди. Аммо ўғил отасининг гапларига парво қилмади. Отаси уни кишилар кўз ўнгида сўйиб ташлаб баланд овозда деди:
"Кофир ғарб билсинки, мўъмин учун энг қиммат нарса унинг динидир. Улар бизнинг ўғилларимизни ўз маслакларига мослаб тарбия қилишлари билан бу йўлдан қайтара олишмайди. Ватан озодлиги йўлида кофирларга қарши курашишдан олдин хоин фарзандларимизни сўя оламиз. Улар билсинларки, биз учун Аллоҳдан, Расулидан, динидан кўра суюкли ҳеч нарса йўқ!
Гвинея давлати асосчиси, марказий Африкада ислом ҳимоячиси бўлган буюк аламбардор Самори Турени Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин!
"Халқаро араб энциклопедияси" китобидан
Самори ТуреАфрика курашлариВатан озодлигиИслом ҳимоячисиМустамлакачиликка қаршиГвинея давлатчиси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар