Туркияда Исо Масиҳ сурати туширилган 1300 йиллик нон топилди

1 дақиқа ўқиш543
Туркияда Исо Масиҳ сурати туширилган 1300 йиллик нон топилди

Туркия археологлари бутун дунё илм жамоатчилигини ҳайратга солган топилмани маълум қилди — улар Исо Масиҳ сурати тасвирланган 1300 йиллик нонни топишди. Бу ҳақда ATI портали маълумот берди.

Топилма Топрактепе археологик ёдгорлигида — қадимги Иренополис шаҳри жойлашган ҳудудда аниқланган. Қазишмалар жараёнида мутахассислар милодий VII–VIII асрларга оид, табиий равишда куйиб, ёниб кетиш орқали сақланиб қолган бешта думалоқ нонни топишган.

Археологлар таъкидлашича, бу нонлар ўта яхши ҳолда сақланган ва уларнинг кўп қисмида Мальта хочи белгиси тасвирланган. Аммо энг қизиқ ва ноёб топилма — биттасида Исо Масиҳнинг ўзи акс этган бўлиб, унинг ёнида юнон тилида “Муборак Исога миннатдорлик билан” деган ёзув ҳам бўлган.

Мутахассислар бу тасвирни “Деҳқон Масиҳ” ёки “Экувчи Исо” деб аталувчи ноёб иконографик шаклга мансуб деб ҳисобламоқда. Бу образ Исо Масиҳни меҳнаткаш, ерда уруғ сочаётган инсон сифатида кўрсатади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу ҳудуд бир вақтлар қишлоқ хўжалиги маркази бўлгани учун бундай рамз минтақадаги ҳосилдорлик ва барака тимсоли бўлган.

Олимлар тахмин қилишича, мазкур нонлар илк бора диний маросим ёки жамоавий байрам учун тайёрланган бўлиши мумкин. Аммо маълум сабабларга кўра улар ишлатилмаган — эҳтимол, новвой ёки усталар уларни кўп миқдорда пишириб юборишган ва баъзилари тасодифан ёниб кетган. Шу туфайли улар замонлар оша тарих учун сақланиб қолган.

Археологлар ҳозирда топилган нонларни палеоботаника таҳлилига жўнатишни режалаштирмоқда. Бу орқали дон таркиби, уннинг тури ва ишлаб чиқариш усули аниқланади. Шунингдек, компьютер томографияси ва микроскоп таҳлиллари орқали уларнинг карбонизация жараёнини ўрганиш мўлжалланмоқда.

Тадқиқот раҳбарларидан бири таъкидлашича, бу кашфиёт нафақат Туркия, балки бутун жаҳон археологияси учун катта аҳамиятга эга, чунки у ўрта асрлар давридаги диний ва маиший ҳаёт ҳақида янги маълумотлар беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?