Трамп МРБга Венесуэлада яширин операция ўтказишга рухсат берди

1 дақиқа ўқиш168
Трамп МРБга Венесуэлада яширин операция ўтказишга рухсат берди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг Марказий разведка бошқармасига (МРБ) Венесуэла ҳудудида махфий операциялар амалга ошириш учун расман рухсат берганини маълум қилди. Бу ҳақда у чоршанба куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбат чоғида айтди.

Маълумотларга кўра, қарор АҚШ ҳарбий кучлари Кариб денгизи акваториясида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган кемаларга берган зарбаларидан сўнг қабул қилинган. Сентябрдан буён камида бешта қайиқ йўқ қилинган ва 27 киши ҳалок бўлган. Улардан тўрттаси Венесуэладан чиққан бўлгани айтилмоқда.

Трампнинг сўзларига кўра, Вашингтон бу қадамни икки асосий сабаб билан қўллаган.

“Мен буни икки сабаб билан санкция қилдим. Биринчидан, улар ўз турмаларидаги маҳбусларни Америка Қўшма Штатларига юборишди. Иккинчидан, Венесуэладан АҚШга катта миқдорда гиёҳванд моддалар кириб келмоқда ва уларнинг кўп қисми денгиз орқали ташилади,” — деди Трамп.

Президент қўшимча қилганича, маъмурият “қуруқликдаги зарбаларни ҳам кўриб чиқмоқда”. Бу эса Вашингтоннинг Венесуэлага нисбатан кескин сиёсатини янада кучайтираётганини кўрсатади.

Шу куни Венесуэла президенти Николас Мадуро миллий телевидениеда чиқиш қилиб, МРБ фаолиятини қоралади ва тинчликка даъват этди. У МРБнинг “режим алмаштириш амалиётлари”ни Афғонистон, Ироқ ва Ливиядаги фожиалар билан таққослаб, “МРБ амалга оширган тўнтаришларга йўқ деймиз!” — дея таъкидлади.

Мадуро 1973 йилдаги Чили тўнтаришини ҳам эслаб ўтди ва Лотин Америкаси янги зиддиятларни хоҳламаслигини билдирди.

Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги эса расмий баёнот билан чиқиб, Трампнинг сўзларини “урушга чорловчи ва хатарли” деб атади. “Бу баёнот халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига зид бўлиб, жаҳон ҳамжамияти томонидан қораланиши керак”, — дейилади вазир Иван Гилнинг баёнотида.

АҚШ Конгрессининг икки партия вакиллари ҳам Трамп маъмуриятининг Венесуэла наркокартелларига қарши ҳарбий ҳаракатларини танқид қилган. Улар президентни Конгресс рухсатисиз уруш бошлаганликда айблади.

Таҳлилчилар фикрича, Трамп маъмурияти Венесуэлага нисбатан босимни кучайтириш орқали Лотин Америкасидаги нуфузини оширишга интилаяпти. Бироқ, ҳозирча ҳужум қилинган кемалар ҳақиқатан ҳам гиёҳванд моддалар ташиганига оид расмий далиллар мавжуд эмас.

Шундай қилиб, Вашингтон ва Каракас ўртасидаги зиддият яна бир босқичга кўтарилди — сиёсий тортишув энди очиқ ҳарбий форматда давом этиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?