date

Путин ва янги Сурия раҳбари учрашди: Кремль Асад ҳақида гапиришдан бош тортди

Путин ва янги Сурия раҳбари учрашди: Кремль Асад ҳақида гапиришдан бош тортди

Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Сурия муваққат раҳбари Аҳмад ал-Шара ўртасида тарихий учрашув бўлиб ўтди. Бу икки сиёсатчининг илк мулоқоти бўлиб, у икки ярим соат давом этган. Учрашувда икки давлат ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорлик, янги Суриянинг ривожланиш истиқболлари ва Россиянинг бу жараёндаги роли муҳокама қилинган.

Сурия раҳбари Аҳмад ал-Шара музокаралар давомида Россиянинг янги сиёсий ва иқтисодий тузилмаларни шакллантиришдаги ёрдамини юқори баҳолаган. Унинг таъкидлашича, Москва ҳар доим Дамашқ учун стратегик ҳамкор бўлиб келган ва келгусида ҳам бу йўналишдаги муносабатлар мустаҳкамланиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков брифингда журналистларнинг “Путин ва ал-Шара Асад тақдири ҳақида гаплашдими?” деган саволига жавоб беришдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча Асаднинг келажагига оид масалалар бўйича расмий изоҳ берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Россия ҳокимиятдан ағдарилган Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ва унинг оиласига бошпана берган эди. Германиянинг Zeit нашри маълумотларига кўра, Асад ҳозир оиласи билан Москва Ситида яшайди ва вақтнинг кўп қисмини видео ўйинлар ўйнашга сарфлайди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу учрашув Суриядаги янги сиёсий тузумнинг шаклланиши ва Москва таъсирининг янада ошишига ишора қилади. Кремл Асад масаласида сукут сақлаётган бўлса-да, Россия минтақадаги асосий ўйинчи сифатида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

Шундай қилиб, Путин ва ал-Шара учрашуви Суриянинг янги сиёсатида муҳим бурилиш нуқтаси сифатида баҳоланмоқда, Асад эса ҳозирча сиёсий саҳнадан узоқда, лекин диққат марказида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва янги Сурия раҳбари учрашди: Кремль Асад ҳақида гапиришдан бош тортди